| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қароқчилик, муртадликларнинг жазолари шулар жумласидандир. Булар ҳадлар дейилади. Ҳадлар фақат олти иш учунгина белгиланган. Қолган жиноятлар учун эса муайян жазолар белгиланмаган. Мана шу жазоси белгиланмаган жиноятларнинг жазоси таъзирдир. Демак, таъзир ҳадлар тоифасидан бўлиб, уларнинг муайян жазоси белгиланмаган қисмига алоқадордир. Шунинг учун таъзир баданга тажовуз қилишга нисбатан қўлланмайди.
Таъзир жазосини белгилаш жиноятнинг миқдорига қараб бўлади. Жиноят катта бўлса, жазо ҳам катта бўлади. Чунки жазолашдан мақсад жиноятдан тийишдир. Кичик жиноят учун кичик жазо белгиланади. Токи гуноҳкорга нисбатан зулм бўлиб қолмасин. Энди бир савол туғилади: Таъзир жазосини хоҳлаганича белгилаш ваколат эгасига, яъни халифа ёки қозига қўйиб бериладими ёки унинг ўтиб бўлмайдиган муайян чегараси борми? Айрим фақиҳлар таъзир жазоси ҳад жазосидан ошиб кетмаслиги керак, дейишади. Бунга Абу Бурдадан ривоят қилинган Пайғамбар с.а.в.нинг:
«وَمَنْ بَلَغَ حَدَّا فِي غَيْرِ حَدٍّ فَهُوَ مِنَ الْمُعْتَدِيْن»
«Кимки ҳад (жазо) белгиланмаган жиноят учун ҳад белгилаш даражасига етса, у ҳаддан ошувчилардандир», деган сўзларини далил қилиб келтиришади. Яна айримлар жазо гуноҳ ва жиноят миқдорига қараб бўлади, шариатда ҳадлари белгиланиб келган гуноҳлар энг катта гуноҳлардир, шунга кўра, кичик гуноҳ учун катта жазо тайинлашгача бориш жоиз эмас, дейишади. Молик: «Агар имом (халифа) лозим топса, таъзир жазоси ҳад жазосидан ортиқроқ бўлиши ҳам мумкин», дейди. Ривоятга кўра, Муан ибн Зоида байтулмол узугининг нақшига ўхшатиб узук ясаб, байтулмол мудирининг олдига келиб, ундан мол олибди. Бу хабарни эшитган Умар р.а. уни юз дарра урибди ва қамабди. Гап-сўз қилган экан, яна юз дарра урибди. Шундан кейин яна гап-сўз қилган экан, яна юз дарра уриб, сургун қилиб юборибди. Аҳмад ривоят қилишича, Алий р.а.нинг олдига рамазонда ароқ ичган нажошийни олиб келишганида, ароқ ичгани учун саксон дарра, рўза тутмагани учун йигирма қамчи урибди. Аксар фақиҳлар таъзир жазосининг ҳад жазосидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, дейишади.
Лекин чуқур назар ташланадиган бўлса, шариатнинг таъзир жазосини белгилашни халифа, амир ёки қозига батамом қўйиб бергани аён бўлади. Улар шахснинг ҳолати, жиноятнинг воқеи ва
171-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|